УЗЛУКСИЗ МЕТОДИК ХИЗМАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 26 июлдаги “Фарғона вилояти умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 188-сонли қўшма қарори ижросини ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2018 йил 26 август куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ва Фарғона давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг қўшма буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, Фарғона давлат университети томонидан тасдиқланган Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг низоми асос қилиб олиниб, унга кўра Ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилар  фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, Тилларни ўқитиш методикаси кафедра катта ўқитувчиси Т.Содиқов Бувайда туманига масъул этиб тайинланган бўлиб, Бувайда халқ таълими бўлими билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган педагог-кадрларга узлуксиз методик ёрдам кўрсатиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириб бориш мақсадида, туман ва шаҳар методист ўқитувчиларининг маълумотлар банки шакллантирилиб, туманнинг манзилли режаси ва фанлар кесимида ҳар ой ўтказиладиган ўқув-семинарлар режасини ишлаб чиқди. Шу асосда Т.Содиқов жорий йилнинг 18 октябрь куни Бувайда туманидаги 37-мактабга ташриф буюриб, мактаб  ўқувчилари учун 50 дона бадиий китоб, инглиз тили фани бўйича электрон дарсликлар ва мультимедия дастурлари совға қилди. Мактаб жамоаси марказ томонидан кўрсатилаётган методик хизматлардан миннатдор.

Қ.Расулов – ф.ф.н., Тилларни ўқитиш

методикаси кафедраси мудири

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*