Қува тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 2018-йил 18-октябрь куни семинар ўтказилди

Қува  тумани  халқ  таълими  бўлими  тасарруфидаги  5-умумий  ўрта   таълим  мактабида   2018-йил  18-октябрь  куни   Фаргона    Давлат  Университети  қошидаги  халқ  таълими  ходимларини    қайта  тайёрлаш  ва  уларнинг   малакасини  ошириш  ҳудудий  маркази  режасига  асосан   амалий   фанлардан   вилоят  семинари   ўтказилди.  Вилоят  семинарига   тумандаги  амалий  фан   ўқитувчилари  томонидан   инновацион  технологияларни  акс  эттирувчи, дарсларда  фойдаланиш  учун  тайёрланган  кўргазмалар,  5-умумий  ўрта  таълим  мактаби    ижодкор  ўқувчиларининг    амалий  фан  тўгаракларида   тайёрлаган  кўргазмалари   ташкил  этилди.

“Тасвирий   санъат, чизмачилик, технология,  мусиқа  фанларини  ўқитишда  инновацион  усуллардан   фойдаланиш”  мавзусидаги  ўқув-амалий  семинарда  иш  фаолияти  2015-2016  ўқув  йилида  туман,  вилоят,  республикада   оммалаштирилган,  ўқувчи-ёшлар  учун   шеърий  тўплам  муаллифи  ва  бастакори ,  мактабнинг  мусиқа   маданияти  фани  ўқитувчиси, 1- тоифали  педагог, 22  йиллик  иш  фаолиятига  эга  бўлган   Одинахон  Миллаеванинг   4-А  синфдаги  “  Ўзбек  халқ  чолғу  асбоблари”  мавзусидаги  маҳорат  дарси, мактабниннг  технология  фани  ўқитувчиси  Лайло  Шамсутдинованинг  7-А  синфдаги  “ Картошка  ширинлигини  тайёрлаш”  мавзусидаги  маҳорат  дарслари   намунали  тарзда  ташкилланди. Мактабнинг  технология  (ўғиллар) фани  ўқитувчиси  Акмалжон  Қўчқоровнинг   “  Ёш  моделчилар”  тўгараги  ҳам  семинар   қатнашчиларида  катта  таассурот  қолдирди.

“Кичик  гуруҳларда  ишлаш  орқали  шахсга  йўналтирилган    таълим  бериш  қоидалари “,  “Ўзгаришлар  назарияси”,  “ Замонавий  ўқитувчи  қиёфаси” мавзуларидаги  педагог – ходимлар  учун  тренингни  2-мактаб  тасвирий  санъат  ва  чизмачилик  фани  ўқитувчиси  Наргиза  Шаҳобиддинова  томонидан  ташкиллаб  ўтказилди.

Фаргона    Давлат  Университети  қошидаги  халқ  таълими  ходимларини    қайта  тайёрлаш  ва  уларнинг   малакасини  ошириш  ҳудудий  маркази   педагог-ўқитувчилари  томонидан  ўтказилган  вилоят  семинари  намунали  деб  топилиб, ижодкор-педагоглар марказ  директорининг  “Фахрий  ёрлиғи”  билан  тақдирландилар.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*