“Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 334-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 334-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ФарДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази томонидан вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларига методик ёрдам кўрсатиш, таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадидаги “Йўл харита”си ишлаб чиқилди.

Ушбу “Йўл харита” асосида жорий йилнинг 24 апрель куни Тошлоқ туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида мазкур “Йўл харита”га асосан Ҳудудий марказнинг барча кафедра мудирлари мактаб жамоаси билан учрашиб педагог ходимларнинг методик эҳтиёжаларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган келгусидаги методик тадбирларнинг  режаларини белгилаб олдилар.

Учрашувда ўқитувчилар бугунги кунда ўз олдиларидаги педагогик, психологик ҳамда методик эҳтиёжлари ҳақида айтиб ўтдилар.  Ҳудудий марказнинг профессор-ўқитувчилари педагоглар жамоасига ўзларининг услубий тавсияларини бердилар.

Марказ директори  М.Атаджанов

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*