Шахснинг ахборот-психологик хавфсизлиги

XX асрнинг охири XXI асрнинг бошларидан кўплаб тадқиқотчилар антропоген факторларнинг одамга зарарли таъсири муаммоларига тобора кўпроқ қизиқиш билдирмоқдалар. Хозирда дунёда одамни ўраб турган ахборот муҳитининг сифат ўзгаришлари, унинг шиддат билан ривожланиши ва тобора турли туман тус олиши кузатилмоқда. Ахборот муҳити инсон ҳис қиладиган ахборот оқими, ахборот инфраструктураси, турли кўринишдаги ахборот ҳамкорлиги ва ахборот босимидан ташкил топади. Ахборот, жамият унинг ёрдамида одамга нормалар, қадриятлар, хулқ установкаси ва стреотипларини узатадиган усул бўлиб хизмат қилади, бу норма, қадрият, установка ва стреотиплар эса динамик омиллар тўплами сифатида бевосита ёки билвосита, ўша захоти ёки кечроқ одамга ҳамда унинг саломатлигига таъсир қилади. Одамнинг хаёт фаолияти хозирги кунда тобора кўпроқ маълумот ва замонавий информацион технологияларга тобе бўлиб қолмоқда. Психологларнинг фикрича “ақлли одам” аста-секин “информацион одам”га айланиб бормоқда.

Анъанавий маънода ахборот хавфсизлиги ахборотни ва ахборот тизимини ҳимоя қилиш, деб тушунилган. Хозир масаланинг бошқа – одамни ҳимоя қилиш жиҳати фаол тадқиқ қилинмоқда. Агар ушбу муаммонинг марказига одамни қўйилса, унда хозирда шахснинг ахборот хавфсизлиги шахсни ташкилий ёки стихияли тарзда пайдо бўладиган ахборот оқими шаклидаги ўзига хос хатарларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, деб тушунилади.

Кенг маънода ахборот босими дунёнинг ахборот образини шакллантириш (трансформациялаш-тузилишини ўзгартириш), деб тушунилади, яъни бу жараён “онгнинг ахборот матрицасини трансформация қилиш воситасида мазмун (билим, фикр, тасаввур, тушунча ва х.к.)ларни ўзгартириш жараёнидан” иборат. Ўз-ўзидан ахборот босими онгнинг ҳамма компонентларига – психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва шахснинг психик хусусиятларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай босим шахснинг психик хусусиятлари, психик ҳолатлари ва хулқ моделини ўзгартирганда, уни қайта қурганда ўз самарасига эришади.

Маълумотни тўлиқроқ қуйидаги хавола орқали юклаб олишингиз мумкин

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*