“Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ПҚ-4298-сон қарори, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 26 апрелдаги “Халқ таълими тизимида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 143-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, мазкур қарор ва буйруқда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий марказнинг 2019 йил 1 майдаги 60-сонли буйруғи қабул қилинди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Белгиланган тадбирларга асосан ҳудудий марказ Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган шиорлар ва стендлар билан безатилди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, 2019 йил 2 май куни ҳудудий марказ педагог ходимлари учун “Маънавият соати” ўқув машғулоти ўтказилди. “Маънавият соати” ўқув машғулоти 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланди. Унда ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси ўқитувчиси А.Исомиддинов маъруза қилди.

2019 йил 6-7 май кунлари 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини тингловчилар ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – мудаддас қадрият” мавзуларида малака ошириш курслари тингловчилари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди. Давра суҳбатларида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигини муносиб нишонлаш, байрам муносабати билан кексалик гаштини сураётган устозлар ва собиқ сафдошлар ҳолидан хабар олиш, Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда жанг қилган ва фронт ортида меҳнат қилган кекса нуроний бобо ва момоларни эъзозлаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 2019 йил 7 май куни ҳудудий марказ фаоллар залида малака ошириш курси тингловчилари иштирокида “Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда 250 нафар курс тингловчилари ва Фарғона шаҳридаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 52 нафар истеъдодли ва ижодкор ўқувчилари қатнашди. Тадбирда миллий ғоя туркумидаги фанлар ва мусиқа маданияти ўқитувчилари курси тингловчилари ва ўқувчилар томонидан мумтоз куй ва қўшиқлар ижро этилди ҳамда Иккинчи жаҳон уруши ва афғон уруши ҳақидаги саҳна кўринишлари, ўзбек жанг санъати намуналари намойиш этилди. Тадбирда фаол иштирок этган тингловчи ва ўқувчилар ҳамда уларнинг ўқитувчилари ҳудудий марказнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Бундан ташқари 2019 йил 8-9 май кунлари ҳудудий марказда узоқ йиллар ишлаб, пенсияга чиққан ходимлар ва уларнинг оилалари ҳолидан хабар олинди ҳамда уларни байрам билан табриклаш тадбирлари амалга оширилди. Ҳудудий марказда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар ҳудудий марказнинг интернетдаги расмий веб-сайти орқали кенг ёритиб борилди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*