Алиева Гавҳарой Абдумуталиповна

IMG_0693Алиева Гавҳарой Абдумуталиповна 1986 йил 6 январда Фарғона вилояти Қува туманида Акбарабод қишлоғида таваллуд топган. У ишчи оиласида кенжа фарзанд бўлиб, ёшликдан қизиқувчан ва интилувчан қиз бўлган. Мактаб чоғида жамоат ишларида фаол бўлиб, фан олимпиядаларида ҳам фаол қатнашган. 2004 йил Фарғона давлат университетининг табииёт факулътетига грант асосида ўқишга қабул қилиниб,  2008 йилда тамомлаган ва бакалавр даражасидаги дипломга эга бўлган. Бу йиллар давомида “6-7 ёшли болаларни интелектуал қобилиятини аниқлаш” мавзусида илмий ишини олиб борди ва С.Исроилжонов раҳбарлигида боғча болаларини ақлий қобилиятини ривожланишини ўрганиб, болаларини ақлий фаолиятини ривожлантириш йўлларини аниқлади. 2010 йили “Одам ва ҳайвонлар физиология” йўналиши бўйича Магистрлик дипломини ҳам қўлга киритди.
Бу йиллар давомида бир нечта мақолалари илмий конференцияларга қўйилди. 2011 йилдан Марғилон шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактабида биология фани ўқитувчиси сифатида иш фаолиятини бошлади. Мактабда  ўзининг изланувчанлиги, тиришқоқлиги, жонкуярлиги, ташаббускорлиги билан ўқитувчи ва ўқувчилар жамоси орасида алоҳида ҳурматга сазовор бўлди. Мактабда “Камолот” ЁИҲ бош етакчиси сифатида ҳам иш олиб бориб, 40 дан ортиқ тадбирларни ташкиллади. Шунингдек олиб борган ишлари бевосита Марғилон ҳақиқати газетасида ёритилиб борди. Етакчилик фаолиятида “Ёш шоирлар”, “Жажжи раққослар” ва “ҚВЗ” тўгараги наъмунали фаолият кўрсатиб, ёшларини Ванатга садоқат рухида тарбиялашда катта рол уйнади. Сабаби ҳар бир ўтказилган тадбирлар “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Терроризм оқибатлари”, “Онажоним Ўзбекистон” мавзуларида ёритилиб, ёшлар тарбиясида катта туртки бўлди.IMG_0701

Дарсларни янги педагогик технологиялар асосида қизиқарли ва жонли ташкиллашга эришди. Вертуал лаборатория, синф хонасида фитобарлар,жонли бурчак,  шунингдек, мактаб ер учаскасида фитоциян ўсимликларни ўстириш бўйича ўқувчилар билан иш олиб бормоқда. Дарс давомида электрон дарсликлардан фойдаланиб дарс самарадорлигини янада оширишга эришиб бормоқда. Фан тўгарагида ўқувчилар билан тайёрлаган ўқув слайдлари дарс ўтиш учун ва дарсларни қизиқарли бўлишига ёрдам бермоқда.

“Билимлар беллашуви” ва “Фан олимпиадалари” да ўқувчилари фахрли ўринларни эгалладилар. Жумладан,  6-“Д” синф ўқувчиси Эргашева Мафтуна, 8-“Б” синф ўқувчиси Тиллаев Жаъсурлар шаҳар миқёсида 2 ўринларни, 7-“Б” синф ўқувчиси Эргашхонова Олтиной 3-ўринларни қўлга киритдилар.  Барча биология фани ўқитувчилари учун 7-синфларда Зоология фанидан “Сув ҳавзаси қушлари” мавзусида ўтилган семинар тренинг дарси шаҳар ўқитувчилари учун ўз иш йўналишларида муҳим туртки бўлган.  ХТМФМТТЭ бўлими томонидан ўқитувчи Г.Алиева фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Одам ва унинг саломатлиги фанидан тайёрлаган методик қўлланмаси ХТМФМТТЭ бўлими томонидан биология фани ўқитувчилари учун 2013 йилда методик тавфсиянома сифатида оммалаштирилди.

2013-2014 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловида фаол қатнашиб, шаҳар, вилоят босқичларида 1 ўринни эгаллади ва Республика босқичида фаол қатнашди. Шу йили “Фанларни ўқитишда ахборот оммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича “21 аср педагоги” кўрик-танлови”да фаол қатнашиб, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди ва Корея Республикасига хизмат сафарига бориш имкониятига эга бўлди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*