2019 йил 10 май кунги “Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги таълим сифатини баҳолашнинг халқаро дастурига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича вилоят семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 10-11 май кунлари ХТВ тасарруфидаги ФарДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш юзасидан йўл харитаси”да берилган топшириқларни бажариш мақсадида “Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш-таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги таълим сифатини баҳолашнинг халқаро дастурига тайёргарлик кўриш бўйича вилоят семинар бўлиб ўтди. Семинарда ВазирларМаҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ҳудудий бўлими раҳбари Алимова Сайёра Абдунабиевна, Фарғона давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Отажонов Маъмиржон Юсупович, вилоят халқ таълими бошқармаси таълим сифати мониторинги бош инспектор-методисти Нодиров Алишер Анварович,  вилоят бўйича ҳудудий координатор Холмирзаев Фуркат Голибович, 15 нафар тренер-ўқитувчилар, вилоятнинг 19 та шаҳар, туман халқ таълими бўлимининг халқаро тадқиқотлар бўйича масъул таълим сифати мониторинги инспектор-методистлари, аниқ, табий, она тили ва рус тили фан методистлари, таянч мактаб директорлари ва ЎИБДЎлари, 19 нафар математика, 19 нафар она тили, 27 нафар физика, 27 нафар география, 19 нафар рус тили, 19 нафар биология, 19 нафар кимё фанларининг илғор, тажрибали ўз фанини мукаммал биладиган ўқитувчилар жами 350 нафарга яқин иштирокчи семинарда қатнашди.

Семинар фаоллар залида умумий тарзда бошланди.

Фарғона давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Отажонов Маъмиржон Юсупович ўз сўзида таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек малакали профессионал педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш айтиб ўтди.

Семинарда Фарғона вилояти миқёсида тренерлар сифатида ўқув курсларини ташкил этиб, тегишли фан ўқитувчиларини 2021 йилда ҳалқаро миқёсда ўтказиладиган PISA ва PIRLS тадқиқотларига тайёрлаш ҳамда вилоятнинг миллий ва халқаро рейтингини ошириш бўйича ўқитувчиларни доимий равишда малакасини ошириб боришда бевосита масъул этиб тайинланган 15 нафар тренерлар математик, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлик бўйича шўъбаларга таклиф этиб, семинар давом эттирди.

Семинар иштирокчиларига етарли шароитлар яратиб бериш мақсадида Ҳудудий марказ томонидан фаоллар зали ҳамда аудиториялар керакли жиҳозлар ва ахборот-коммуникацион технологиялари, жумладан, компьютер,принтер ва видеопроекторлар билан етарлича таъминлаб берилди.

            Семинар якунида келгусидаги вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Muallif Abbos Mirzo

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*