Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида 2019 йил 24 май куни Давлат тест маркази Фарғона вилояти бўлими томонидан йиғилиш ўтказилди. Йиғлишда марказ директори ва Давлат тест маркази раҳбари ва ходимлари, марказ тингловчилари иштирок этдим. Йиғлишни марказ директори Мамиржон Атаджанов очиб берди. Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва педагоглар учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ҳамда якунланаётган ўқув йилида амалга оширилган ишларни  сарҳисоб қилди. Давлат тест маркази Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Шокиров Исмоилхон Эргашевич тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президнентининг 2019 йил 14 майдаги “олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти билан таништирди. Имтиҳонларнинг ошкора ва шаффоф тарзда ўтказиши,  абитуриентларнинг бир  нечта бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок эта олишлари ҳамда  ота-оналарнинг тест синови жараёнини кўриш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Қабул жараёни давлат хизматлари  маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши,  абитуриентнинг тест синовида тўпланаг балли ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги ҳақидаги маълумот тест синовлари жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши ҳақида тингловчиларга маълумотлар берилди.  Йиғилиш қитнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Muallif Abbos Mirzo

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*