Глобаллашув – дунё миқёсида ахборот макони

Ш.Ахмедова – Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедраси катта ўқитувчиси сўзга чиқди. Глобаллашув – дунё миқёсида ахборот макони мавзуси бўйича кенг кўламли фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумки, информатика ўқитувчиси янги ахборот технологиясини, замонавий педагогик дастурий воситаларни чуқур ўрганган, шунингдек, жамиятни, таълимни ахборотлаштириш шароитида ишлаш услубларини чуқур эгаллаган ва мазкур жараёнга ижодий ёндаша оладиган бўлиши лозим.

Информатика ўқитувчиси педагогик фаолиятнинг асосий мақсади қилиб, бугунги кун қуйидаги долзарб вазифани кўндаланг қўймоқда: информатика фанларини ўқитиш жараёнида айнан ахборот коммуникацион компетентликни шакллантириш учун муҳим шароит яратиш.

Шунингдек, кўпчилик информатика ўқитувчилари ўқув ва тарбия жараёнларида технологиянинг ўрни тўғрисида нотўғри тушунчаларга ва у тўғрисида қарама-қаршилик тушунчаларга эга. Технологиялар шубҳасиз кенг қамров ва катта тезлик билан кириб келади. Бу эса ўз навбатида эски технологияларнинг (дискеталар, видеомагнитафонлар, ЭНТ-мониторлар ва бошқалар) ўз-ўзидан йўқолиб кетишига олиб келади. Янгиларининг пайдо бўлиши ва эскиларининг ўз-ўзидан йўқолиб кетиши таълимда тадқиқотчилар, сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалардаги хабарлари орқали кенг оммага турли йўллар билан етказилади. Бундай йўллар билан биз технологияларнинг бизга нималарнидир бериши (ваъда қилиши) орқали таълим қиёфасини (кўриниши, шакли, самадорлиги ва бошқаларни) ўзгартириб юборади. Албатта, шунга шубҳа йўқки, технологиялар бизнинг ишлаш, ўйнаш, ўзаро ҳамкорликда бўлиш усулларини ўзгартирди. Аммо бундай ташқари технология таълимни ўзгартирувчиси (кўчирувчиси) ҳам бўлиши керакки, у кўпчилик учун тушунарсиз бўлган ва тортишувга сабаб бўлган мазмунни ҳаммага тушунарли кўринишга ўгириб бериши керак.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*