САМАРАЛИ МЕҲНАТ НАТИЖАСИ

Учкўприк туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ҳозирда 1395 нафар ўқувчиларга 103 нафар тажрибали ўқитувчилар сабоқ бериб келмоқда. Жумладан, 9 нафар олий тоифали, 12 нафар 1-тоифали, 33 нафар 2-тоифали ва 50 нафар ёш мутахассилар фаолият олиб борадилар.

       Жорий йилда мактабни 11-синфини тамомлаган 56 нафар битирувчиларнинг барчасига олий таълим муассасаларининг талабаси бўлиш бахти насиб қилди. Албатта бу ютуқнинг замирида ушбу мактабнинг ўз касбини севган, ижодкор, фидойи ўқитувчиларинг беминнат меҳнатлари ётади.

Мактаб директори Замирахон Ўлжаева билан суҳбатлашганимизда, таълим муассасасида “Устоз-шогирд” мактаби  жуда яхши йўлга қўйилганлиги, ўқувчиларнинг дарсдан кейин ўзларини қизиқтирган фанларидан қўшимча машғулотларнинг самарали йўлга қўйилганлиги ўзининг натижасини бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Мактабимиз битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш кўрсаткичларининг юқорилигига жамоамиз ўқитувчиларининг доимий равишда ўз билимларини ошириб боришлари, аҳил-иноқлик билан меҳнат қилишлари ва энг асосийси, ота-оналар билан ҳамжиҳатликда ўқувчиларни билим олишга бўлган қизиқишларини ошириб боришлари ҳам муҳим омил бўлиб келмоқда, – дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Насимжон Расулов.

“Ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик кўриш, ўқувчиларни фаоллаштирувчи педагогик технологиялардан, замонавий ахборот технологиялардан доимий равишда фойдаланиш билан бирга,  ўқувчиларнинг ўзига хос қобилятлари ва қизиқишларини ривожлантиришга хам алоҳида эътибор қаратишга алоҳида эътибор қаратилади”-дейди мактабнинг  олий тоифали биология фани ўқитувчиси, “Халқ таълими аълочиси”, 2017 йилда ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловининг Республика босқичи совриндори Феруза Қурбонова.

 

Педагогика ва психология, таълим технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Э.Касимова.

Muallif Abbos Mirzo

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*