Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 15 ноябрдаги 06-02/4-3324 сонли хатига асосан 2019 йил 29-30 ноябрь кунлари Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Россия Фадерацияси Коми Республикаси таълимни ривожлантириш Коми республика институтининг Филология фанлари номзоди, Мусанова Светлана Семеновна, Педагогика фанлари номзоди, умумий таълим кафедрасининг мудири, Поликарпова Татьяна Дмитриевна, Педагогика фанлари номзоди, Остапова Зоя Васильева, ахборот технологиялари маркази мудири Ляшок Вячеслав Алексеевичлардан иборат мутахассислар ўқув семинар машғулотларини ўтказишмоқда.
Ушбу мутахассислар томонидан “Ўзбекистон Республикасидаги таълим марказлари ҳамда шу каби муассасаларда рус тилида педагогик фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг рус тили ва маданияти соҳасидаги тил бўйича тайёргарлиги ва манзилли малака ошириш модели” лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти рус тили ўқитувчиларига қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.
Россия Фадерацияси Коми Республикаси таълимни ривожлантириш Коми республика институти дастури тингловчилар учун бепул малака ошириш курсини жорий этган. Ушбу дастур 9 та профессионал малака ошириш курсидан ташкил топган (ҳар бир дастурнинг ҳажми 72 соат). Дастур шўъбалари қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади:
- Рус тили фани ўқитувчиларининг фан бўйича лаёқатини такомиллаштириш. Рус тили фанининг муҳим жиҳатларини (фонетика, грамматика, лексика) ривожлантириш;
- Чет тили фани сифатида рус тилини ўқитишнинг психологик ва психолингвистик жиҳатлари;
- Чет тили фани сифатида рус тилини ўқитишда умумий услубий ва технологик масалалар;
- Нутқий фаолият турлари методикаси. Эшитиш оғзаки нутқ компонентларидан бири;
- Нутқий фаолият турларини ўқитиш методикаси. Сўзлашиш – оғзаки нутқ компенентларидан бири;
- Нутқий фаолият турларини ўқитиш методикаси. Ўқиш ва ёзиш.
- Рус тили фани грамматикаси, унинг ўқитилиши ва тамойиллари.
- Малака ошириш тингловчиларининг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш;
- Рус тили оғзаки нутқ маданияти ва шахснинг тил маданияти
Юқоридаги ҳар бир шўъбалар аудиториал ва масофавий тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган ушбу ўқув курсларида вилоят мактабларида фаолият олиб бораётган 128 нафар рус тили ўқитувчилари иштирок этди дастур якунида уларнинг ҳар бирига халқаро сертификати берилиши кўзда тутилган.