Орипова Гулноза Муродиловнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2019 йил 21 декабрь куни соат 10.00 даги мажлисида Орипова Гулноза Муродиловнанинг 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича “Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари” мавзусида докторлик (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди.

Орипова Гулноза Муродиловнанинг “Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари”  мавзусидаги 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича ёзилган диссертацияси Фарғона давлат университети адабиётшунослик, тилшунослик  кафедраларининг 2019 йил 15 майдаги кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган. Мазкур муҳокама баённомасининг хулосасида Г.Орипованинг диссертацияси якунланган, ижодий бажарилган тадқиқот сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг талабларига тўла жавоб бериши таъкидланиб, “Диссертацияни Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгашдан ҳимояга қабул қилиб олиш сўралсин” деб қарор қилинган.

2019 йил 2 июлда тадқиқот Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама қилинган. Семинарда расмий тақризчи сифатида қатнашган филология фанлари доктори, профессор С.Мирзаева ҳамда филология фанлари доктори Ш.Ҳасановлар Г.Орипованинг ишига ижобий тақриз берганлар. Илмий семинар баённомасида Г.Орипованинг ““Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигига мувофиқ келиши, диссертациянинг мазмуни, унинг илмий ва амалий қиммати, илмий натижаларнинг фанга ва амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК талабларига жавоб бериши таъкидланган. Ишда олинган натижаларнинг тўлиқ асосланганлиги, диссертация ва авторефератни расмийлаштириш қоидалари тўғри бажарилганлиги, автореферат ва эълон қилинган мақолалар унинг мазмунини тўлиқ акс эттириши кўрсатилиб, Фарғона давлат университети мустақил изланувчиси Орипова Гулноза Муродиловнанинг 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича ёзган ““Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари” мавзусидаги фалсафа доктори диссертацияси якунланган иш сифатида маъқуллансин ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ҳимояга тавсия этилсин, деб қарор чиқарилган.

Гулноза Орипованинг диссертациясига етакчи ташкилот – ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти  илмий кенгашининг 8-сонли мажлисида (2019 йил 16 декабрдаги баённома) ташқи тақриз берилган.

Ташқи тақриз баённомасида Г.Орипованинг фалсафа доктори диссертациясида эришилган ютуқлар сифатида қуйидагилар қайд этилган:

  1. Диссертацияси илмий-назарий савияда яратилган монографик тадқиқот бўлиб, ишда замонавий ўзбек шеъриятидаги анъанавий ифодаларнинг янгиланиш жараёни уч адабий авлодга мансуб ижодкорлар асарлари асосида тизимлаштирилган ҳамда поэтик тафаккур тараққиёти шоирларнинг индивидуал услубини ёритиш орқали кўрсатилган.
  2. Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари муаммоси ҳали ўз ечимини тўлиқ топган эмас. Бу давр шеъриятига мансуб жиҳатларнинг монографик тарзда ўрганилиши шакл ва мазмун борасидаги ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар жараёни ҳақида муайян тасаввур бериши билан жиддий, назарий тадқиқот ҳисобланади.
  3. Диссертацияда лирик қаҳрамон, лирик образ, лирик воқелик ҳамда лирик ифодада туйғу-кечинма ва фикр уйғунлигининг ҳаққоний, таъсирчан, жонли, ҳаётий талқини ёритилган ҳамда оҳангдорлик, мусиқийликни юзага келтирувчи аллитерация, товуш такрори каби эвфоник воситалар, тасвирий ифодалар ҳамда таъкиднинг бадиий-эстетик функцияси асослаб берилган.
  4. Ушбу диссертацияда қофия, вазн, банд тизимларининг анъанавий ва қоришиқ шеър шаклидаги янгиланишлари, модерн шеъриятининг ғоявий-эстетик таъсирчанлиги график шаклда акс этиши далилланган ҳамда мустақиллик даврида ғоявий-эстетик, бадиий хусусиятлар анъанавий, модерн ва қоришиқ шаклларда намоён бўлиши исботланган.
  5. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти ўзига хослигини сақлаб қолгани ҳолда жаҳон адабиётига мансуб жиҳатларни ижодий сингдирганлиги, узоқ асрлик адабий анъаналаримизга издошлиги билан ҳам ажралиб туриши, шундан келиб чиқиб, миллий шеъриятнинг шаклий жиҳатлари – тузилиши, қофия, вазн, банд тизимларининг ғоявий-эстетик таъсирчанлик омиллари билан боғлиқ хусусиятлари ўрганилганлиги билан мазкур диссертация қимматлидир.

Тадқиқотда қуйидаги  амалий натижаларга эришилган:

  1. Диссертацияда таҳлил қилинган материаллар мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятларини аниқлашда муҳим илмий манба сифатида хизмат қилади;
  2. Тадқиқот мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-бадиий ва эстетик хусусиятлари турли авлодларга мансуб хилма-хил услубдаги ижодкорлар асарларини қиёсий жиҳатдан тадқиқ этиш дастлабки қадам бўлиб, келгусида айни шу йўналишдаги изланишлар учун муҳим манба ва назарий асос вазифасини бажаради. Унда эришилган натижа ва хулосалар адабиётшуносликнинг бадиий таҳлил асослари ҳамда шеършунослик соҳаларидаги бир қатор масалаларга аниқлик киритади;
  3. Диссертация натижаларидан «Адабиёт назарияси», «Мумтоз тарихий поэтика», «Ҳозирги адабий жараён», «Бадиий таҳлил асослари» фанларидан дарслик ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашда ҳамда мазкур фанлар бўйича маърузалар ўқиш ва дарс машғулотларини ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
  4. Г.Орипованинг диссертацияси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳзуридаги Олий аттестация комиссияси Низомидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияларига қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради.

Шунингдек, диссертация иши юзасидан қуйидаги жузъий камчилик ва фикр-мулоҳазалар билдирилган:

  1. Диссертацияда услубий ғализликлар ва баъзи ўринларда имловий хатолар ҳам учрайди.
  2. Диссертациянинг баъзи ўринларида шеър таҳлилларини янада кучайтириш лозим.

Таъкидландики, муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва баҳсли ўринлар диссертациянинг асосий илмий савиясига путур етказмайди. Уларни келгуси тадқиқот ишларида эътиборга олиш мумкин.

Умуман, етакчи ташкилот тақризида Г.Орипованинг «Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоявий-эстетик ва бадиий хусусиятлари” мавзусидаги 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК низоми талаблари даражасида бажарилганлиги, автореферат ва эълон қилинган мақолалар диссертациянинг асосий мазмунини ўзида акс эттириши ва унинг муаллифи 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига муносиб эканлиги таъкидланиб, ҳимояга тавсия этилган.

Г.Орипованинг диссертация авторефератига қуйидаги илмий муассаса ва мутахассислардан ижобий тақризлар олинган:

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов имзоси билан;
  2. Бухоро давлат университети Ўзбек адабиёти кафедраси профессори, филология фанлари доктори Ғ.Муродов ҳамда шу кафедра доценти, филология фанлари номзоди Н.Бековалар имзоси билан;
  3. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори У.Жўрақулов, шу университет доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Д.Холдоровлар имзоси билан;
  4. Тошкент давлат Шарқшунослик институти хорижий шарқ мамлакатлари адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари доктори Л.З.Муҳиддинова имзоси билан;
  5. А.Қодирий номидаги ЖДПИ профессори, филология фанлари доктори З.Ж.Пардаева имзоси билан;
  6. Навоий давлат педагогика институти Ўзбек адабиёти кафедраси профессори, филология фанлари доктори А.Холмуродов, ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси З.Қувоновлар имзоси билан;
  7. Термиз давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари доктори А.Омонтурдиев, шу кафедра ўқитувчиси Ш.Норқуловалар имзоси билан;
  8. Қорақалпоқ давлат университети “Туркман тили ва адабиёти” кафедраси мудири, филология фанлари доктори (DSc) О.Гайлиева, шу кафедра доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.Курбаниязов имзоси билан;
  9. Урганч давлат университети ўзбек адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент С.Маткаримова, шу кафедра доценти, филология фанлари номзоди М.Юлдашева имзоси билан,
  10. Гулистон давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти О.Файзуллаева, шу кафедра катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Г.Қўйлиевалар имзоси билан;
  11. Бухоро давлат университети бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди А.Ҳамроев, бошланғич таълим назарияси кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Ф.Сафаров имзоси билан,
  12. Термиз давлат университети филология фанлари номзоди, доцент Н.Т. Йўлдошев, филология фанлари номзоди Б.Ҳ.Муртазоев, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) О.Б.Шофиевлар имзоси билан.
  13. Қўқон давлат педагогика институти Ўзбек тили кафедраси доценти, филология фанлари номзоди А.Ҳасанов имзоси билан;
  14. Наманган давлат университети бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент М.Ҳамидовалар имзоси билан
  15. Навоий давлат кончилик институти Илмий-услубий бўлими мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.Абжалова имзоси билан.
  16. Урганч давлат университети Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Г.Эшчанова, шу кафедра ўқитувчиси Ж.Матназаров имзоси билан,
  17. Андижон вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси мудири, филология фанлари номзоди З.Кабилова имзоси билан;
  18. Қорақалпоғистон республикаси Ажниёз номидаги Нукус ДПИ Ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ш.Алдашева имзоси билан;

Шунингдек, Г.Орипованинг диссертация авторефератига қуйидаги хорижий илмий муассаса ва мутахассислардан ҳам ижобий тақризлар олинган:

  1. Туркия Республикаси Анкара Ҳожи Байрам университети Адабиёт факультети, Замонавий туркий тиллар ва адабиётлари кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари доктори Вели Саваш Елок имзоси билан;
  2. Озарбайжон Республикаси Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти бош илмий ходими, филология фанлари доктори Яшар Қосимов имзоси билан;
  3. Тожикистон Республикаси Академик Б.Ғофуров номидаги Хўжанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори А.Абдуқодиров, шу университет доценти, филология фанлари номзоди Ш.Тожибоевлар имзоси билан;
  4. Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университети рус тили практик курси ва нутқ маданияти кафедраси бошлиғи, педагогика фанлари номзоди К.Р.Абдиев имзоси билан ижобий тақризлар келиб тушган.

Тақризларда ютуқлар билан бирга айрим фикр-мулоҳазалар билдирилган. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов тақризида шундай дейилган:  “Ўзбек халқ оғзаки ижодининг хали ҳам ўзбек шоирлари учун илҳомбахш манба бўлиб хизмат қилаётганини, мумтоз ўзбек ва умуман шарқ адабиётидаги фалсафий руҳ шоирларимиз дунёқарашининг шаклланишига, ҳаётий воқеа ва ҳодисаларнинг фалсафий моҳиятини англашларига самарали таъсир кўрсатаётганини кўриб ҳайратга тушамиз. Жаҳон адабиётидаги янги, Шарқ шоирлари учун мақбул бадиий изланишлар эса ҳозирги ўзбек шеърияти новаторона руҳининг шаклланишида муҳим омиллардан бири ўлароқ хизмат қилмоқда. Диссертация авторефератидан ўрин олган таҳлиллар ва мисоллар бу фикрнинг ёрқин далилидир”.

Филология фанлари доктори, профессор Ғ.Муродов ва филология фанлари номзоди Н.Бековалар тақризида шундай дейилган: “Ушбу диссертация якунида ишнинг натижасидан келиб чиқадиган назарий хулоса ва умумлашмалар баён қилинган. Асосий таҳлилий хулосалари ва умумлашмалари ўзбек адабиётшунослигининг назарий масалаларини бойитиши шубҳасиз”.

Филология фанлари доктори, профессор  А.Холмуродов тақризида шундай дейилган:  “Мустақилик даври ўзбек шеъриятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганишга, ижодкорларнинг бадиий маҳорат қирраларини очиб беришга қаратилганлиги билан эътиборлидир”.

Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти бош илмий ходими, филология фанлари доктори Яшар Қосимов “Тадқиқотчи томонидан келтириб ўтилган хулоса қисмида мустақиллик даври ўзбек шеъриятида шакл ва мазмун борасидаги янгиланишлар, график шакллар асосидаги модерн шеърларнинг юзага келишида жаҳон адабиёти билан ҳамкорлик алоқалари, ғоявий салмоқдорлик, бадиий-эстетик тафаккур эврилишлари бир неча авлод ижодкорлари изланишларининг самараси сифатида юзага келганлиги илмий жиҳатдан асосланган”.

Филология фанлари номзоди, доцент С.Маткаримова ва филология фанлари номзоди М.Юлдашевалар тақризида  “Диссертацияда  баён килинган  ғоявий-эстетик  таъсирчанлик  ва  бадиий махорат, услуб муаммолари  ҳакидаги  назарий  хулосалардан  олий ўқув юртларининг  филология йўналиши талабаларига мўлжалланган дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп  этишда,  маъруза  машғулотларида,  махсус  курс, семинарлар  ташкил  этишда,  малакавий  ва  магистрлик  ишларини  бажаришда фойдаланиш мумкин”.

Юқоридаги тақризларнинг айримларида тадқиқотнинг ютуқлари билан бирга айрим таклиф ва мулоҳазалар ҳам кўрсатиб ўтилган. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов ўз тақризида  қуйидаги таклифни билдирган: “Диссертациянинг “Бадиий ифода ва шаклий изланишлар деб номланган учинчи бобида қофия, вазн, банд поэтикаси билан боғлиқ масалалр текшириш объекти бўлиб хизмат қилган. Бу сўнгги бобда кўтарилган назарий масалалр шубҳасиз, мустақиллик даври ўзбек шеъриятида кечаётган шаклий изланишлар масаласига ойдиндик киритади. Аммо, менимча, шу давр ўзбек шеъриятида, масалан, қофия, вазн, банд масаласига қараганда жанр масаласи муҳимроқдир. Негаки, ўтган асрнинг 70-80 йилларида олиб борилган жанрий изланишлар мустақиллик даврида маълум даражада ўз якунини топди ва ўзбек шеъриятининг шаклий бойлигини намойиш этувчи муҳим омилга айланди. Аммо бу танқидий фикр эмас, балки истакдир”.

Хўжанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори А.Абдуқодиров ва филология фанлари номзоди Ш.Тожибоевлар ўз тақризида  қуйидаги таклифни билдирганлар: “Диссертацияда шеърлар таҳлилини чуқурлаштириш зарур бўлган ўринлар ҳам бор”.

Филология фанлари номзоди, доцент С.Маткаримова ва филология фанлари номзоди М.Юлдашевалар ўз тақризида  қуйидаги таклифни билдирганлар: “Диссертант  “мисра” ўрнида асосан  “сатр”  сўзини қўллайди:  18-бетда “сатрлар давомида  изчил  қўлланилган  деталлар”,  19-бетда  “Сатрлардаги риторик сўроқлар”, 20-бетда “Сатр  охиридаги  қофия”,  “байтда  эса  шоир  сатрлардаги  оҳангдошликни…” каби.  Шеър  тузилишида  “сатр”  эмас,  “мисра”  олингани  эътиборга  олинса мақсадга  мувофиқ  бўлар  эди”.

Педагогика фанлари номзоди А.Ҳамроев ва  филология фанлари номзоди Ф.Сафаров ўз тақризида қуйидаги таклифни билдирганлар: “Тадқиқотчи мустақиллик даври ўзбек шеъриятига хос хусусиятлар ХХ асрнинг 80-йилларида бошланганини ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятидаги ғоявий янгиланишлар нималардан иборатлигини совет даври  шеърияти билан қиёсий равишда кўрсатиб берганида ишнинг қиммати янада ошган бўлар эди”.

Умуман, қайд этилган тақризларнинг барчасида Г.Орипованинг тадқиқоти ижобий баҳоланиб, фалсафа доктори диссертациялари олдига қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши кўрсатиб ўтилган. Диссертация автореферати ОАК талабларига тўла мослиги, унинг муаллифи филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишга лойиқ эканлиги алоҳида таъкидланган.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*