2020 йил 9 апрель куни ҳудудий марказда буюк давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган муносабати билан “Амир Темур – куч ва адолат тимсоли” мавзусида онлайн тарзида туркум тадбирлар ташкил этилди. Тадбир доирасида профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган видеодарс ишланмалари, Амир Темур фаолиятини акс эттирувчи электрон манбалар телеграм гуруҳлари ва ҳудудий марказ веб-сайтига жойлаштирилди.