9 Май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида онлайн тадбирлар ўтказилди.

2020 йил 8 май куни 9 Май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида онлайн тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини тингловчилар ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича “Халқимиз жасорати ва матонати барҳаётдир” ва “Ғалаба боғи: халқимиз жасорати ва юксак инсоний фазилатлари намойиши” мавзуларида малака ошириш курслари тингловчилари иштирокида онлайн давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, 2020 йил 8 май куни ҳудудий марказда узоқ йиллар ишлаб, пенсияга чиққан ходимлар ва уларнинг оилалари ҳолидан хабар олинди ҳамда уларни байрам билан табриклаш тадбирлари амалга оширилди.
Ҳудудий марказда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар ҳудудий марказнинг интернетдаги расмий веб-сайти орқали кенг ёритилди.

Халқимиз_жасорати_ва_матонати_барҳаётдир

 

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*