“Педагог компетенциясининг ривожланишида илғор педагогик технологиялар ва уларни қўллаш амалиёти” мавзусида ўтказилган маҳорат дарси

Мазкур курс тингловчилари билан ўтказилган  Маҳорат дарсида ҳудудий марказ директори  В.Т.Ражапов ва  директор ўринбосари З.А.Тешабоевлар иштирок этдилар. Дарс айнан мавзуни ёритишга қаратилди ҳамда тингловчилар эҳтиёжини аниқлаб, вилоят халқ таълими бошқармаси мониторинг бўлими диагностикасига асосан ўқувчиларнинг мураккаб мавзуларни  юқори даражада ўзлаштиришлари кўзда тутилди. Даставвал дарснинг мавзуси, моҳияти ва ундан олинадиган натижа ҳақида сўз юритилди.

Маҳорат дарсида Фарғона шаҳар 4-ихтисослаштирилган мактаб- интернатнинг 1- тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Д.Омонова, 1-гуруҳ тингловчиси Х.Назаров, 3-гуруҳ тингловчиси Н.Ориповалар мавзуга замонавий ёндашган ҳолда турли технологиялар ва методлар ёрдамида ўқитиш усуллари тўғрисида ўқитувчиларга ўз тажрибаларидан қизиқарли ва фойдали методларни намойиш этдилар. Тингловчиларга зарурий тавсия ва таклифлар берилди.

 

 

“Педагогика ва психология, таълим

технологиялари” кафедраси в.б. доценти                                    Ҳ.Н.Шокирова

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*