Таълим сифатини яхшилаш, муаммоларни ўрганишга қаратилган галдаги ҳудуд Фарғона вилояти

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори А.Раджиев таълимдаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди. Даставвал вилоят малака ошириш ҳудудий марказининг моддий-техник базаси, тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Вилоятнинг малака ошириш маркази профессор-ўқитувчилар билан учрашиб, марказ фаолиятини танқидий таҳлил қилди.

Муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди.

Учрашувда А.Раджиев муҳтарам президентимиз томонидан таълим соҳасини такомиллаштириш борасида қабул қилинган фармон ва қарорларда таълимни такомиллаштириш юзасидан белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб, ҳудудлардаги ижросини таъминлаш бўйича ўз фикр ва таклифларини бериб ўтди.

 

Хусусан куни кеча қабул қилинган “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сон қарорига мувофиқ малака ошириш тизимини тубдан янгилаш бўйича белгиланган аниқ вазифаларга тўхталди.

Малака ошириш муассасалари асосий штатдаги илмий даражали профессор-ўқитувчилар салмоғини ошириш, грантларни жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Учрашув сўнгида Аюбхон Раджиев ҳуддудий марказда ташкил этилган “Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази”да халқаро баҳолаш тизимлари борасида амалга оширилган ишлар билан ҳам танишди.

 

Шунингдек, Фарғона шаҳридаги янги замонавий мактаблардан бири бўлган 42-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди. Мактаб ўқитувчилари билан замонавий ўқитувчига хос бўлган хусусиятлар, уларнинг касбий малакалари ҳақида суҳбатлашди.

Мактаб ўқувчиларининг келажакда танламоқчи бўлган касб соҳалари, орзу-истаклари билан қизиқди. Уларнинг фикр мулоҳазаларини тинглаб, ўзи босиб ўтган йўл, ундаги қийинчиликлар ва ҳаётда муваффақиятга эришиш сирлари ҳақида ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*