Бугун Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев Фарғона вилояти xалқ таълими xодимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига ташриф бюрди


Аюбхон Раджиев дастлаб ҳудудий марказнинг моддий-техник базаси, тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази биноси 1947 йилда иқтидорли ўқувчилар учун мактаб-интернат сифатида қурилган. Йиллар давомида бу бинодан турли муассасалар фойдаланишган. 1996 йилда Фарғона политехника институти ихтиёридан ўқитувчилар малакасини ошириш инистутига берилган. Мослаштирилган бинода фойдаланиб келинган. Ўқув биноларнинг қуввати 1275 ўринга мўлжалланган. Ҳудудий марказда бир қатор муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Жумладан, бугунги кунда у ерда тингловчилар учун ётоқхона мавжуд эмас. Маъмурий бино, 1 та уч қаватли 700 ўринли ўқув биноси, ошхона ва ахборот-ресурс маркази бинолари капитал таъмирга муҳтож. Биология ва кимё фанлари хоналарини замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш зарур.
Аюбхон Раджиев ҳудудий марказ профессор-ўқитувчилари билан суҳбатлашиб, мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, 2020 йил 6 ноябрь куни Президентимиз томонидан “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармони, “Таълим-тарбия тизимини янада таомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884 қарор ҳамда куни кеча 2021 йилнинг 25 январь санаси билан “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сон қарори мазмун моҳияти хусусида гапирди.
Мазкур фармон ва қарорларда таълим тизимини, хусусан, малака ошириш соҳасини тубдан янгилаш бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилгани. Малака ошириш муассасалари асосий штатдаги илмий даражали профессор-ўқитувчилар салмоғини ошириш, грантларни жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш юзасидан тавсияларини берди.

Шунингдек, Аюбхон Раджиев ҳуддудий марказда ташкилланган “Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар маркази”да халқаро баҳолаш тизимлари борасида амалга оширилган ишлар билан ҳам танишди. Мазкур халқаро баҳолаш мезонларининг халқ таълими тизими учун афзалликлари, Фарғона вилояти ва ҳудудий марказда бу борада олиб борилган ишлар юзасидан Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Тўлқинжон Содиқов томонидан тўлиқ маълумот берилди.

Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев Фарғона шаҳридаги янги замонавий мактаблардан бири бўлган 42-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди. Мактаб ўқитувчилари билан замонавий ўқитувчи хусусиятлари, уларнинг касбий малакалари ҳақида суҳбатлашган бўлса, ўқувчиларининг келажакдаги орзу-ниятлари билан қизиқди. Уларнинг фикрлари билан ўртоқлашди, соҳага доир тавсияларини берди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*