ҲАМКОРЛИК БОШЛАНДИ

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори «Қизил» тоифасидаги мактаб фаолиятини ўрганди.

Бугун вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражапов Фарғона туманининг чекка ҳудудида жойлашган «Қизил» тоифасига киритилган 35-сонли умумий ўрта таълим мактабига борди.

Мазкур мактаб 2009 йилда қурилган бўлиб 160 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бугунги кунда таълим даргоҳида 161 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда. Ўтган ўқув йилида мактабнинг бирон нафар битирувчиси олий таълимга талабаликга қабул қилинмаган.
Мактаб ўқитувчиларининг барчаси қатнаб ишлайди. Бошқача қилиб айтганда, мазкур мактабни муқим кадрлар билан таъминлашда катта муаммо мавжуд.

Ваҳобжон Ражапов ўқувчилар ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ушбу мактабни “Қизил” тоифадан чиқариш масаласини ечимини топиш мақсадида таълим муассасасининг ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари билан сўҳбатлашди.

Уларнинг келгусидаги режалари, олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик жараёнлари юзасидан фикр алмашди. Муамоларни бартараф этиш юзасидан мактаб жамоаси ва вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази маркази билан ҳамкорликни йўлга қуйишга келишиб олинди.

Шу куни Ваҳобжон Ражапов мактаб ўқувчилари учун ўзининг шахсий жамғармаси ҳисобидан олиб борган халқимизнинг севимли ёзувчи ва шоирларнинг китоблари ҳамда мактаб ўқитувчилари учун дастурил амал бўладиган маънавий-маърифий нашрларни туҳфа қилди.

Ўйлаймизки, ушбу чин кўнгилдан совға қилинган китоблар мактаб кутубхонасини бойитиб, кўп йиллар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*