“Навоийга эҳтиром”

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини  ошириш ҳудудий маркази Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси томонидан “Навоийга эҳтиром” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий ва бадиий кеча ўтказилди.

2021 йил 8 февраль куни Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ва она тили ва адабиёт йўналиши бўйича малака ошириш курси тингловчилари томонидан “Навоийга эҳтиром” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни ҳудудий марказ директори В.Т.Ражапов  буюк шоир “Алишер Навоий  ижодининг бугунги кундаги аҳамияти”   мавзусидаги кириш сўзи билан очиб берди.

Ҳудудий марказнинг ўқув  ишлари бўйича директор ўринбосари З.А.Тешабоев  “Алишер Навоий – сўз мулкининг султони”, Тилларни ўқитиш методикаси  кафедраси мудири У.Носирова  “Навоий  ижодининг тарбиявий аҳамияти”, Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Қ.Расулов “Алишер Навоий-бадиий маҳорат соҳиби”, кафедра ўқитувчиси М. Деҳқонова “Навоийнинг буюклиги”, кафедра ўқитувчиси Н.Назирова “Алишер Навоий ғазалларида аёл тимсоли” , Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Беназир” китоби муаллифи Д.Негматовалар маъруза қилдилар. Тадбир Навоий ижоди бўйича тингловчилар томонидан тайёрланган  саҳна кўринишлари ва ғазалхонлик мушоиралари билан тантанали тарзда ўтказилди.

Шунингдек, тадбирда Фарғона шаҳар 1-сонли мусиқа мактаби тарбияланувчилари иштирокида адабий-бадиий композициялар намойиш этилди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*