ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР ЎЗ УСТИДА ИШЛАГАН, ИЗЛАНУВЧАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА БОҒЛИҚ

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражапов туман халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжларини ўрганиш ва уларни навбатдан ташқари малака ошириш курсларга жалб қилиш мақсадида вилоятнинг чекка туманларидан бири бўлган Бешариқ туманига борди.

Туман халқ таълими бўлими ходимлари, фан йўналишлари методистлари билан яқиндан суҳбатлашди.
Мазкур туманда бугуги кунда мавжуд 57 та умумий ўрта таълим мактабида 3674 нафар ўқитувчилар фаолият олиб боришади. Улардан атиги 167 нафари олий тоифали ўқитувчилар бўлиб, жами ўқитувчиларнинг салкам 5 фоизини ташкил қилади, холос. Ҳозирда тумандаги ўқитувчиларнинг 48 фоизи эса тоифасиз эканлиги салбий ҳол сифатида баҳоланди.
Танқидий таҳлиллар шуни кўрсатдики, айрим фан ўқитувчилри турли сабаблар ила қатор йиллар давомида ўз малакасини оширмаган, ўз устида ишлмаганлиги маълум бўлди. Янгиликлардан бехабар муаллимдан қандай натижа кутиш мумкин. Мутасаддиларга, аввало, шу ўқитувчилар билан ишлаш, уларни биринчи навбатда малака оширишларига жидий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шу куни туман халқ таълими тизимида кейинги йилларда ўқитувчиларнинг малака ошириш юзасидан пайдо бўлган муаммоларининг сабаблари танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилинди.

Суҳбат чоғида туман халқ таълими бўлими мудираси Қаноатхон Исматуллаева тумандаги айни дамда ишлаётган ўқитувчиларнинг 48 фоизи тоифасиз эканлигини таассуфлар билан маълум қилди.
Ваҳобжон Ражапов тумани халқ таълими бўлими раҳбарияти ва ходимларининг ҳолатини яхшилаш борасидаги олиб борилаётган ишлари, келгусидаги режалари билан қизиқди. Мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик жараёнлари ҳамда фан ўқитувчиларини малака ошириши ва уларнинг тоифаларини ошириш юзасидан ўз таклифларини берди.

Бу борада ўзаро фикрлар алмашилди. Мавжуд муамоларни бартараф этиш юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ҳа, ижобий натижалар асосан ўз устида узликсиз ишлаган, янгиликлардан бохабар ва изланувчан ўқитувчиларга кўпроқ боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз керак.Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ахборот хизмати.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*