СИФАТЛИ ТАЪЛИМ МАҚСАДИДА

Бугун вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражапов Фарғона туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлими раҳбарияти, методистлари ва бўлимнинг тегишли ходимлари билан давра суҳбати қурди.

Туманда таълим сифатини ошириш, муаммоларни ўрганишга қаратилган бу учрашувда бугунга қадар соҳада амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ўрганилди. Танқидий ва таҳлилий руҳда кечган учрашув жараёнида фан ўқитувчиларнинг малака ошириши ҳамда тоифа олиши юзасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинди.

Билимли, изланувчан, ижодкор, ўз устидан мунтазам ишлаб келаётган, фидойи муаллимлар бор жойда ўқувчиларнинг билим самарадорлиги баланд, қўлга киритган натижалари эса ижобий бўлади.
Туман халқ таълими тизимида айни дамда 64 та таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Бу муассасаларда жами 2887 нафар ўқитувчи меҳнат қилади. Улардан 108 нафари олий тоифали, 375 нафари 1-тоифали, 902 нафари 2-тоифали ва 1502 нафари эса тоифага эга эмас.
Хўш, бу рақамлар нимани англатади? Оддий қилиб айтганда, таълим-тарбия билан шуғулланаётган ўқитувчиларни сифат таркибини билдиради. Эътибор беринг, тумандаги ўқитувчиларнинг салкам 4 фоизи олий тоифага эга, 1-тоифага эга устозлар эса 13 фоизни ташкил қиляпти холос…

Суҳбат чоғида туман халқ таълими бўлими раҳбарияти ва методистлари ҳолатни чуқур таҳлил қилмаганликлари ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан танқидий хулосалар қилмаганликлари аён бўлди.

Давра суҳбати давомида туманда таълим сифатини кўтариш учун, аввало, бўлим мутасаддилари ва фан методистлари мавжуд оқсоқликни сабаб ва моҳиятини чуқур таҳлил қилиб, аниқ чора ва тадбирлар белгилаб, тумандаги таълим муассасаларида педагог кадрлар салоҳиятини, ўқитувчиларнинг малакаларини оширишлари ва ўз устида ишлашлари учун зарур шароитларни яратиб бериишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Ваҳобжон Ражапов бу борада вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази жамоаси тегишли кўмакларни бериш ва ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*