Ёзёвон туманида таълим сифатини кўтариш таълим жараёнидаги муаммолар ва ўқитувчи педагогларнинг билим салохиятини ошириш

Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Мен ҳам ўқитувчи, муаллим деганда ўзим учун энг азиз ва ҳурматли бўлган, зиёли ва замонавий, самимий ва меҳрибон инсонларни тасаввур қиламан. Чунки ҳаммамизга ҳам шу муаллим сабоқ ва таълим бериб, меҳрибон ота-оналаримиз қаторида тарбиялаган, – деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида. – Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратяпмиз. Бунда бизнинг энг яқин кўмакчиларимиз устоз ва мураббийлар, илмий ва ижодкор зиёлилардир. Ш.М.Мирзиёев

Бугун 2020 йил 18 феврал куни  Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражапов Ёзёвон туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Х.Юлдашев бошчилигида мактаб ЎИБДЎлари  хамда фан методистлари ва бўлимнинг тегишли ходимлари билан туман халқ таълими бўлимининг мажлислар залида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугунги учрашувнинг асосий мақсади таълим сифатини кўтариш таълим жараёнидаги муаммолар ва ўқитувчи педагогларнинг билим салохиятини ошириш, олий малака тоифадаги ўқитувчилар салмоғини ошириш, таълим муассасаларида таълим беришда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан сухбат жараёни ташкилланди хамда туманда таълим сохасида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ўрганилди. Танқидий ва таҳлилий масалалар очик ойдин  учрашув жараёнида фан ўқитувчиларнинг малака ошириши ҳамда тоифа олиши юзасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинди.

Суҳбат жараёнида Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражапов туман халқ таълими бўлими методистлари билан сухбат жараёнида туман халқ таълими бўлими методистлари томонидан мактабдаги ўқитувчилар ҳолатни чуқур таҳлил қилмаганликлари, туманда педагоглар томонидан вилоят, республика миқиёсида дарс ишланма ва методик қўлланмаларни оммалаштириш ишлари камлиги ва баъзи бир мактабларда олий тоифали ўқитувчилар йўқлиги, биринчи малака тоифали педагог кадрлар салмоғи камлиги ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан танқидий хулосалар қилмаганликлари хақида тўхталиб ўтди. Хар бир методист сухбат жараёнида Фарғона вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражаповнинг тавсияларини асосида келгуси ишлари учун ўзларининг аниқ бир чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар олишди.

Давра суҳбати жараёнида туманда таълим сифатини кўтариш ва малакали кадрлар учун аввало, бўлим мутасаддилари ва фан методистлари мавжуд оқсоқликни сабаб ва моҳиятини чуқур таҳлил қилиб, аниқ чора ва тадбирлар белгилаб, тумандаги таълим муассасаларида педагог кадрлар салоҳиятини, ўқитувчиларнинг малакаларини оширишлари уларни малака тоифалари  ва ўз устида ишлашлари учун зарур шароитларни яратиб беришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги хақида тўхталиб ўтди.

Ваҳобжон Ражапов бу борада вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази жамоаси билан хамкорликни кучайтирилган холда йўлга қўйишлиги ва тегишли кўмакларни беришга тайёр эканлигини билдирди. Йиғилиш сўнгида Ваҳобжон Ражапов фан методистлар, мониторинг бўлими ва мактабнинг ЎИБДЎ томонидан қизиқтирган  саволларига жавоб бердилар ва керакли методик тавсияларини берди.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*