ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ

Шу кунларда юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Ватандошларимиз ташаббус кўрсатиб, маҳалла, тураржойлар ҳудудлари, ариқ ва кўчалар бўйларига мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари, анвойи гуллар ўтқазишаётир. Ҳудудлар тозаланиб, табаррук қадамжолар, қабристонлар тартибга келтирилмоқда. Бу жараёнга барча муносиб ҳисса қўшишга интилаётгани, айниқса, қувонарлидир.

Вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ҳам бўш майдонларга манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда кўркам гулларни экиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Мақсадимиз билим даргоҳимизнинг ҳудудларини янада обод ва кўркам, тоза ҳаволи, гўзал табиатли обод масканга айлантиришдан иборат, – дейди ҳудудий марказ раҳбари Ваҳобжон Ражапов. – Шу ҳаракатларимиз билан биз ҳам юртимизни янада обод ва кўркам бўлишига муносиб ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Бугун-эрта кўплаб чиройли гулларни экамиз. Ҳа, демай бу гуллар очилади. Улар масканимизга чиройига чирой қўшади. Шу билан бирга малака оширгани келган ҳамкасбларимизга хуш кайфият бағишлашига аминман.

Ҳа, бу эзгу савобли амалдан ҳеч биримиз четда қолмайлик, хайрли ишларда фаол иштирок этиб, бир тупгина бўлса-да, дарахт экайлик. Бу нафақат ўзимиз, балки фарзандларимизнинг нурли келажаги учун ҳам муҳимдир.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*