САЁЗ ТАҲЛИЛЛАР ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАРГА ЕЧИМ БЎЛА ОЛМАЙДИ

Вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Ваҳобжон Ражаповнинг Қувасой шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари, методистлари ва мактаблар директор ўринбосарлари билан давра суҳбати соҳа одимлари, истиқбол ва кадрлар салоҳиятини кўтариш масалаларига бағишланди.

Қувасой шаҳридаги 1-ИДУМИ фаоллар залида бўлиб ўтган учрашувда бугун вилоят халқ таълими тизимида учраётган муаммолар, педагогларнинг сифат таркиби, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар салмоғини яхшилаш, малакасиз, оқсаётган ўқитувчилар билан ишлаш, мактабларда таълим-тарбия жараёнларини талаблар даражасида ташкил этилиши, таълимда сифат ва самарадорликни оширишнинг илғор ва истиқболли йўлларини излаш, ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мулоқот марказида бўлди.

Долзарб масалалар муҳокамаси билан қизғин ва мунозаралар билан ўтган тадбирда Қувасой шаҳар халқ таълми тизимида олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Суҳбат чоғида айрим фан методистлари ўз устиларида етарли ишламаётгани, олиб борилаётган ишлариниг йўл хариталари ва таҳлиллари саёз эканлиги маълум бўлди. Бугунги кунда айрим фан методистларининг қўланмаларни яратишда намуна бўла олмаётгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Шаҳар халқ таълими тизимидаги 30 та мактабларда жами 1103 нафар педагоглар фаолият олиб боришмоқда. Ўқитувчиларнинг сифат таркиби танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилинди. Соҳада ишлаётган ўқитувчиларнинг 44 фоизи, яъни 483 нафари тоифага эга холос. Улардан атиги 29 нафарлари олий тоифали ўқитувчи бўлса, 620 нафарда, яъни 46 фоиз муаллимларда тоифа йўқлиги ачинарли ҳол, албатта.

Бу борада тизимли ишларни амалга ошириш энг долзарб масала эканлиги, кадрлар салоҳиятини оширишга жиддий эътибор қаратилмаса, таълим тарбияда ижобий натижаларга эришиш мушкуллиги тадбирда эътироф қилинди.

Вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази раҳбари мавжуд муаммоларни биргаликда ва ҳамкорликда бартараф этиш ташаббусини илгари сурди. Давра суҳбати қатнашчилари ташаббусни қўллаб-қуватладилар.

Muallif Abbos Mirzo

Abbos Mirzo
Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*