Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз – 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!

Бугунги замонда оммавий ахборот воситаларининг ролини алоҳида эътироф этмасликнинг имкони йўқ. Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда бу масъулият янада кучаймоқда.

Сиз бугун нафақат муҳим воқеа ва ҳодисаларни жамоатчиликка етказувчилар, балки жамоатчилик фикрини фаол шакллантирадиган, бунёдкорлик кучларини бирлаштирадиган, чинакам эзгулик ва адолат ғояларини қарор топтиришга ҳисса қўшадиган касб эгаларидирсиз.

Aхборотнинг ишончлилиги ва холислиги, принципларга содиқлик, самарадорлик ва холислик, одамларга ёрдам беришга тайёрлик – бу ажойиб фазилатлар фақат сиз азиз журналистларимизга хосдир.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг иши ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли, чунки уларнинг қўлида сўз — ер юзидаги энг кучли қуроллардан бири. Биз бу ишни ҳамиша қадрлаганмиз ва бундан кейин ҳам қадрлаймиз, чунки айнан журналистлар давлат органлари ва оддий фуқароларнинг ўртасидаги ишончлик кўприк вазифасини бажаради.

Халқ таълими вазирлиги учун оммавий ахборот воситалари билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ахборот сиёсатининг асосидир, зеро олдимизда ягона вазифа – халқ таълимини юксалтиришдир. Биз бу йўлда сизнинг кўмагингизга суянамиз.

Ушбу муҳим кунда виждонли меҳнатингиз, юксак касбий маҳоратингиз ва танланган ишга чексиз садоқатингиз учун сизга самимий миннатдорлик билдираман!

Aзиз журналистлар! Сизга чин қалбимдан илҳом, янги ғоялар ва ижодий лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишни тилайман. Сизга ва яқинларингизга бахт ва фаровонлик, оилаларингиздан файз-у-барака аримасин!

Manba: UZEDU.UZ

Muallif Abbos Mirzo

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*