ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР МАНЧЕСТЕРНИНГ МАШҲУР OLD TRAFFORD СТАДИОНИДА

“Энг яхши чет тили ўқитувчиси 2+1” кўрик танловининг инглиз тили йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқитувчилар Манчестердаги машҳур Old Trafford стадионида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 27 нафар ўқитувчи Буюк Британиянинг Манчестер шахрида жойлашган «Manchester Metropolitan University»да малака ўтамоқда.

 

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган самарали ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ ўқитувчилар энг малакали тренерлари ёрдамида сентябрь ойида икки ҳафталик курсларида малакаларини ошириб қайтадилар. Малака ошириш дастури якунида барча устозлар тренерлик сертификатларини қўлга киритадилар.

Muallif Abbos Mirzo

Sayt haqida fikr va mulohazalaringizni qayta aloqa formasi orqali kutib qolamiz!

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*